Наманганда ЙПХ машинаси Нексия билан тўқнашди
Оқибатда транспорт воситаларига техник шикаст етган

Кеча, 11 июль куни Наманган вилоятининг Давлатобод туманида иккита автомашина иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди. Бу ҳақда вилоят ИИБ ЙҲХБ ахборот хизмати хабар бермоқда.
Қайд этилишича, соат 19:00 да Давлатобод туманида хизматга жалб этилган ЙПХ инспекторининг Ласетти (давлат рақами 50 787 VSF) автомашинаси ўзи билан бир йўналишда “Ғалаба” кўчасида ҳаракатланиб келаётган Нексия автомобилининг ўнг ён томонига бориб урилган.
Ҳодиса оқибатида ҳар икки автомобиль техник шикастланган, ҳайдовчи ва йўловчилар орасида жароҳат олганлар йўқ. Ҳолат юзасидан текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.








