Ўзбекистон

Ўзгаришларни одамлар ўз ҳаётида сезсин—Шавкат Мирзиёев

Президент Самарқанддаги ижтимоий-иқтисодий ислоҳотлар натижаси бўйича йиғилиш ўтказди.

Ўзгаришларни одамлар ўз ҳаётида сезсин—Шавкат Мирзиёев

 

Президент Шавкат Мирзиёев 11 июль куни ижтимоий-иқтисодий ислоҳотларнинг ҳудудлардаги натижадорлиги таҳлили бўйича йиғилиш ўтказди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар бермоқда.

 

Ўзбекистонда ислоҳотлар кириб бормаган соҳанинг ўзи йўқ. Хусусан, охирги 3 йилда барча ҳудудлар, соҳа ва тармоқларни ривожлантиришга доир 400 дан ортиқ фармон ва қарорлар қабул қилинди.

 

Давлат раҳбари ҳар доим “ўзгаришларни одамлар ўз ҳаётида сезсин”, дея талаб қўяди. Шунга мувофиқ, ислоҳотларнинг аҳоли ҳаётига таъсири ўрганиб борилмоқда.

 

Шундай комплекс ўрганишлардан бири яқинда Самарқанд вилояти мисолида ўтказилди. Сўровда қатнашганларнинг кўпчилиги ҳоким ёрдамчиларининг фаоллигини, таълим, соғлиқни сақлаш, интернет, жамоат транспорти соҳаларидаги силжишларни юқори баҳолаган.

 

Шу билан бирга, жойлардаги муаммоларни, ўзгариш сезилмаётган соҳаларни ҳам очиқ айтган. Жумладан, жойларда ер ва сувдан самарали фойдаланиш, электр, газ ва ичимлик суви етказиб бериш, ер ажратиш каби масалаларда камчиликлар мавжуд. Масалан, Самарқанддаги Халқ қабулхоналарига аҳоли ва корхоналарни электр энергияси, суюлтирилган газ ва кўмир билан таъминлаш билан боғлиқ 15 мингдан зиёд мурожаатлар келиб тушган.

 

Йиғилишда туман ва шаҳарларда ислоҳотларнинг самарадорлиги, аҳоли ва тадбиркорлар кўтарган долзарб масалалар атрофлича таҳлил қилиниб, таклифлар билдирилди.

 

Хусусан, маъмурий ислоҳотларни давом эттириб, давлат ходимлари сонини оптималлаштириш, маҳаллий бюджетларни тўғри йўналтириш зарурлиги айтилди. Қишлоқ хўжалигида ерга узоқ муддатли кафолат бериш, давлат аралашувини камайтириш, молия хизматларини яхшилаш талаб этилмоқда. Энергия ресурслари таъминоти, кадастр, йўл, коммунал хизматлар тизимлари ҳам такомиллаштирилмоқда.

 

Президент барча ислоҳотларни пастдаги бўғинларга боғлаб, уларни авваламбор аҳоли фаровонлигини оширишга қаратиш лозимлигини алоҳида таъкидлади.

 

Самарқанд вилоятидаги ҳолат бошқа ҳудудларда ҳам борлиги қайд этилиб, ҳукуматга муаммоларни жойига чиққан ҳолда ўрганиб бориш ва вақтида чора кўриш бўйича кўрсатмалар берилди.

 

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева замонавий ва яшил шаҳарларни барпо этишда янги авлод архитекторлари, лойиҳачилари ва муҳандисларини тайёрлаш муҳимлигини таъкидлади.

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев нефть ва газ тармоғидаги йирик лойиҳалар билан танишди.

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Санитария-гигиена шохобчалари соддалаштирилган тартибда давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилади.

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

У фирибгарлик ва товламачилик моддалари бўйича айбдор деб топилган.

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Уларнинг тадқиқотлари ёрдамида ёруғлик орқали нерв ҳужайраларини аниқ фаоллаштириш ёки фаолсизлантириш имкониятига эришилди.

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Таълим ўзбек, хитой ёки инглиз тилларида кундузги ва муқобил шаклларда олиб борилади.

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Миллий терма жамоа 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза медали билан Хитой, Япония, Жанубий Корея ва Ҳиндистондан кейин бешинчи ўринни эгаллаганди.

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Бунга айрим ўзбекистонликларнинг мамлакат ҳудудида вояга етмаганларга қарши содир этган жиноятлари сабаб бўлган.

Ўзгаришларни одамлар ўз ҳаётида сезсин—Шавкат Мирзиёев | Zamon.uz