Ўзбекистон

Тошкентда пулли йўллар пайдо бўлиши мумкин

Бу ҳақда Тошкент шаҳар транспорт бошқармаси бошлиғи маълум қилди.

Тошкентда пулли йўллар пайдо бўлиши мумкин

 

Тошкентда пулли йўллар, шунингдек, йўл четида пулли тўхташ жойлари пайдо бўлиши мумкин. Бу ҳақда Тошкент шаҳар транспорт бошқармаси бошлиғи Анвар Жўраевга таяниб, «NOVA24» хабар берди.

 

Жўраевнинг сўзларига кўра, ҳозирча бундай қарор ҳақида гап-сўз йўқ, бироқ келажакда пуллик ҳудудларни жорий этиш режалаштирилмоқда.

 

«Бу содир бўладиган йилни аниқ айта олмайман, биз ҳали бу мавзуга келганимиз йўқ. Бундай амалиётни амалга ошириш учун бизда жиддий сабаб йўқ. Лекин консепцияда пуллик ҳудудлар ташкил этилиши, унга киришда ҳайдовчилар маълум миқдорда тўлашлари назарда тутилган», — дейди Анвар Жўраев.

 

Қайд этилишича, тирбандлик билан боғлиқ муаммоларни ҳал қилиш учун Тошкентда йўл четида пуллик тўхташ жойларини ташкил этиш амалиёти жорий этилади. Бироқ яқин келажакда бундай ечимларни пойтахтда жорий этиш режалаштирилмаган.

 

Келтирилишича, концепция сифатида Транспорт вазирлигининг 2022 йилдан 2025 йилгача бўлган даврда Тошкент шаҳрида жамоат транспортини ривожлантириш лойиҳаси назарда тутилган.

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев нефть ва газ тармоғидаги йирик лойиҳалар билан танишди.

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Санитария-гигиена шохобчалари соддалаштирилган тартибда давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилади.

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

У фирибгарлик ва товламачилик моддалари бўйича айбдор деб топилган.

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Уларнинг тадқиқотлари ёрдамида ёруғлик орқали нерв ҳужайраларини аниқ фаоллаштириш ёки фаолсизлантириш имкониятига эришилди.

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Таълим ўзбек, хитой ёки инглиз тилларида кундузги ва муқобил шаклларда олиб борилади.

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Миллий терма жамоа 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза медали билан Хитой, Япония, Жанубий Корея ва Ҳиндистондан кейин бешинчи ўринни эгаллаганди.

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Бунга айрим ўзбекистонликларнинг мамлакат ҳудудида вояга етмаганларга қарши содир этган жиноятлари сабаб бўлган.

Багажсиз учган йўловчилар: 99 та багаж Истанбулда қолиб кетди

Багажсиз учган йўловчилар: 99 та багаж Истанбулда қолиб кетди

«Centrum Air» йўловчиларининг 100 га яқин багажи Истанбулда қолдириб кетилди.

Тошкентда пулли йўллар пайдо бўлиши мумкин | Zamon.uz