Болаларни қутқараётган вақтда қутқарувчиларнинг ўзи чўкиб кетдими?
ФВВ ушбу ҳолат юзасидан баёнот берди.

Тақиқланган жойда чўмилган болаларни қутқараётган вақтда қутқарувчиларнинг ўзлари чўкиб кетгани акс этган видео ижтимоий тармоқларга сиздирилди.
Хабарга кўра, ФВВ томонидан ушбу ҳолат ўрганилди ва ушбу ҳодиса Ўзбекистон ҳудудида содир бўлмагани аниқланди.
Шу ўринда ФВВ аҳолидан дарёлар, ариқлар, каналлар, анҳорлар ва бошқа чўмилиш тақиқланган сув ҳавзаларида чўмилмасликни сўраган.







