Жаҳон

Испания, Португалия ва Францияда кучли жазирама кутилмоқда

Европалик олимларнинг фикрича, глобал иқлим ўзгариши туфайли жанубий Европада жазирама иссиқ кучая бошлаган.

Испания, Португалия ва Францияда кучли жазирама кутилмоқда

 

Глобал ҳароратнинг ошиши билан юқори иссиқлик тўлқинлари янада кучайиши кутилмоқда. 

 

Франциянинг Метео Франcе миллий метеорология хизмати мутахассисларининг прогнозларига кўра, сешанба кунидан бошлаб Франция жануби-ғарбида ва Рона водийсида ҳаво ҳарорати Селсий бўйича 36-38 даражадан ошади. Бу иқлим меъёридан юқори.

 

Француз метеорологлари Марокаш, Франция ва Британ ороллари ўртасида юқори босим зонаси ривожланаётганини таъкидлади. Бу Францияга Марокаш ва Испаниядан иссиқ ҳаво оқимини келтириб чиқаради.

 

Испания метеорология агентлиги маълумотларига кўра, бир кун аввал Канделеда муниципалитетида ҳаво ҳарорати Цельсий бўйича 43,3 даражага етган. Севильяда - 42,4 даража. Испаниянинг жануби-ғарбий шаҳарлари – Бадахос ва Меридада ҳам 42 даражагача иссиқлик кузатилди.

 

испания синоптикларининг прогнозларига кўра, яқин кунларда мамлакатда аномал иссиқлик фақат кучаяди.

 

«Бу иссиқлик ҳақиқатан ҳам фавқулодда бўлиши мумкин», — дейди Испания метеорология агентлиги матбуот котиби Рубен дел Кампо.

 

Қўшни Португалияда дам олиш кунлари ҳаво ҳарорати 44 даражагача кўтарилиб, ўрмон ёнғинлари ва улкан тутун булутлари пайдо бўлди. Португалияда ҳаво ҳарорати душанба куни бироз пасайган бўлса-да, яқин кунларда яна кўтарилиши кутилмоқда. Шундай қилиб, жануби-шарқдаги Эвора шаҳрида 44 даража ҳарорат кутилмоқда.

 

«Яқин кунларда биз максимал хавф шароитларига дуч келамиз», — деди Португалия Бош вазири Антонио Коста.

 

Португалия вазирлар маҳкамаси раҳбарининг сўзларига кўра, ҳушёрликнинг озгина бузилиши сезиларли даражада ёнғинга олиб келиши мумкин.

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

14 нафар ҳарбий ҳалок бўлган Каспий денгизидаги машғулотларни режалаштиришда қоидабузарликларга йўл қўйилгани аниқланди.

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Руминия оммавий ахборот воситалари дон ортилган Туркия кемасига дрон зарбаси берилганини билдирмоқда.

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Бунга 28 ёшли тиббиёт ходимининг вафот этгани сабаб бўлган. Айни пайтда у билан алоқада бўлган қарийб 200 киши ҳам изоляция қилинган.

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ҳусийлар назорати остида бўлган Сано шаҳрига зарба берди. Бунга жавобан ҳусийлар Саудия Арабистонининг йирик нефть-газ конига ҳужум қилди.

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Ўқувчилар намойишлари ортидан 500 тагача таълим муассасасида дарслар тўхтатилган.

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Германия Украинага 1,35 млрд евро ёрдам ажратиши кутилмоқда.

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди:  20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди: 20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Оқ уйга кўра, маблағ Medicare Improvement Fund ҳисобидан ажратилиб, аксарият фуқароларга октябрь ойининг бошида тўғридан-тўғри ўтказилади.

Кашпировскийнинг сўнгги сеанси: машҳур «телетабиб» 87 ёшида оламдан ўтди

Кашпировскийнинг сўнгги сеанси: машҳур «телетабиб» 87 ёшида оламдан ўтди

У сувни «зарядлаш», томошабинларга турли «установка»лар бериш ва гипноз сеанслари ўтказиши билан танилган.

Испания, Португалия ва Францияда кучли жазирама кутилмоқда | Zamon.uz