Исроил Яқин Шарқда умумий бозор яратишни таклиф қилди
Бу минтақадаги вазиятни тубдан ўзгартириши мумкинлиги таъкидланган.

Исроил молия вазири Авигдор Либерман Яқин Шарқда умумий бозор яратишни таклиф қилди. Бу ҳақда у ўз Twitter саҳифасида ёзган.
“Исроил, Иордания, Саудия Арабистони, Миср, Баҳрайн ва БАА ўртасида янги умумий бозор яратиш вақти келди”, – деган у.
Либерман ушбу давлатлар бир-бири билан денгиз, темирйўл ва автомагистраллар орқали боғланиши мумкинлигини қайд этган. Вазирнинг фикрича, бу ташаббуснинг амалга оширилиши минтақадаги реалликни тубдан ўзгартириши мумкин.
Аввалроқ Исроил ва Туркия авиақатновлар бўйича келишувга эришгани тўғрисида хабар берилганди.







