Андижонда 16 ёшли боланинг қўли гўшт майдалагич ичига тортилиб кетди
Ҳозирда у жонлантириш бўлимида сақланмоқда.

Бугун, 13-июл куни Андижон вилоятининг Марҳамат туманида 16 ёшли боланинг қўли гўшт майдалагич ичига тортилиб кетди. Бу ҳақда вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармаси матбуот хизмати хабар бермоқда.
Қайд этилишича, ҳодиса Марҳамат туманидаги умумий овқатланиш шахобчаларидан бирида содир бўлган. Шаҳрихон тумани “Оқ кўприк” маҳалласида яшовчи 2006 йилда тугилган фуқаро Н. И. иш фаолият олиб бораётган вақтида эътиборсизлиги сабаб унинг ўнг қўли гўшт қиймалагич ичига торитиб кетган. Шундан сўнг бола Республика шошилинч тез ёрдам бўлимига олиб келинган. ФВБнинг тезкор қутқарув отряди ходимлари махсус темир кесувчи асбоб-ускуналар ёрдамида унинг қўлини мосламадан чиқариб олган.
Жарроҳлар билан ўтказилган ушбу жараён бартараф этилишига салкам бир соат вакт талаб этган. Сўнгги маълумотларга кўра, ҳозирда фуқаро Н.И.нинг аҳволи ўртача ва Республика шошилинч тез тиббий ёрдам марказининг жонлантириш бўлимида сақланмоқда.








