Барчаси Россияга боғлиқ — Кулеба
Украина ТИВ раҳбари ғалла экспорти бўйича музокаралар ҳақида маълумот берди.

Украина ва Россия дон экспорти масаласи бўйича келишувга “икки қадам” ташласа етарли. Бу ҳақда Украина ташқи ишлар вазири Дмитрий Кулеба маълум қилди.
“Украина ўз ғалласини дунё бозорига экспорт қилишга тайёр. Россия билан келишувга икки қадам қолди. Ҳозир якуний босқичдамиз, барчаси РФга боғлиқ. Агар улар ҳақиқатдан ҳам буни истаса, тез орада ғалла экспорти бошланади”, – деган дипломат El País газетасига берган интервьюсида.
Айни вақтда Украина донини Қора денгиз орқали экспорт қилиш юзасидан халқаро миқиёсида музокаралар ўтказилмоқда. Унда Туркия катта ташаббус кўрсатяпти. Анқара вакиллари дон йўлакларини ташкил қилишни Москва ва Киев билан муҳокама қилмоқда.
АҚШ Украинадан ғалла олиб чиқишнинг қўшимча йўлларини қидираётгани тўғрисида хабар берилганди.







