Истанбулда дон экспорти бўйича 4 томонлама йиғилиш бошланди
Музокаралар ёпиқ эшик ортида ўтмоқда.

Туркиянинг Истанбул шаҳрида Украина портларидан ғалла экспорти бўйича тўрт томонлама йиғилиш бошланди. Бу ҳақда Россиянинг “Коммерсант” нашри хабар берди.
Унда Украина, Россия, Туркия делегациялари, шунингдек, БМТ вакиллари иштирок этмоқда. Музокараларнинг ўзи ёпиқ эшиклар ортида ўтмоқда.
Туркия Мудофаа вазирлиги учрашув якунлари бўйича матбуот баёноти билан чиқишни режалаштирган.








