Қорақалпоғистонда фавқулодда ҳолат режими юмшатилади
Президент матбуот котиби бу бўйича маълумот берди.

Қорақалпоғистон Республикасидаги вазиятнинг барқарорлашгани ва ҳудуд аҳолисининг одатдаги ҳаёт тартибига қайтаётганини ҳисобга олиб, Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан Қорақалпоғистон ҳудудида жорий этилган фавқулодда ҳолат режимини юмшатиш, яъни комендантлик соатининг амал қилиш вақтини "соат 21 дан соат 7 га қадар" ўрнига "соат 23 дан соат 5 га қадар" этиб белгилашга қарор қилинди.
Қорақалпоғистонда фавқулодда ҳолат жорий этиш тўғрисидаги 2022 йил 2 июлдаги Президент фармонига тегишли ўзгартиришлар киритиш тўғрисидаги фармон давлатимиз раҳбари томонидан имзоланган ва Олий Мажлис палаталарига тасдиқлаш учун йўлланган.







