Россия Калининград масаласида Европа билан келишувга эришди
Унда Москва даъвоси қаноатлантирилган.

Россия ва Евроиттифоқ Калининград вилоятига транзит масаласида келишувга эришди. Бу ҳақда "Известия" хабар берди.
Унга кўра, Россиянинг турли қисмлари орасида транзитни чеклаб бўлмаслиги белгиланган. Дипломатик манбалар бу ҳужжат Москвани тўлиқ қаноатлантирганини таъкидлаган.
"Известия" суҳбатдошлари бу тартиб РФга қарши санкцияларнинг еттинчи пакетида алоҳида қайд этилиши мумкинлигини маълум қилган.
Айрим маълумотларга кўра, Латвия ЕИнинг бу қарорини қабул қилишни ортга суриб келмоқда. Россия Федерал Кенгашида (парламентнинг юқори палатаси) Вильнюснинг бу хатти-ҳаракатлари "жуда хавфли боши берк кўчага" кириб қолишга сабаб бўлганини айтишган.
Маълумот ўрнида: 18 июнь куни Литва ўз ҳудуди орқали Россиянинг эксклави Калининград вилоятига темирйўл орқали транзитни тақиқлаб қўйди. Бу орқали Москва етказиб бераётган товарлар 30 фоизга қисқарди.
Аввалроқ Германия Калининград масаласида Москванинг тарафини олиб чиққанди.







