Ўзбекистон

Шавкат Мирзиёев Эрон Парламенти раҳбари билан учрашди

Учрашувда ШҲТ саммитининг кун тартиби кўриб чиқилган.

Шавкат Мирзиёев Эрон Парламенти раҳбари билан учрашди

 

Бугун, 13 июль куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Эрон Ислом Республикаси Исломий Кенгаш Мажлиси раиси Муҳаммад Багир Қолибоф бошчилигидаги делегацияни қабул қилди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар бермоқда. 

 

Ўзбекистон билан Эрон ўртасидаги кўп қиррали муносабатларни янада ривожлантириш, шунингдек, минтақавий кун тартибининг долзарб масалалари кўриб чиқилди.

 

Давлат раҳбари Ўзбекистон ва Эрон ўртасидаги ўзаро манфаатли ҳамкорликни юқори суръатда давом эттириш ва устувор йўналишларда кенгайтиришга хизмат қилаётган фаол мулоқотлар ва сермаҳсул алмашинувларни мамнуният билан қайд этди.

 

Савдо-иқтисодий соҳадаги ҳамкорлик кўрсаткичлари ўсаётгани кузатилмоқда – жорий йил бошидан товар айирбошлаш 40 фоизга, қўшма корхона ва лойиҳалар сони 360 тадан ошди. Февраль ойида Ҳукуматлараро комиссиянинг навбатдаги йиғилиши ҳамда икки мамлакат ишбилармон доиралари ва етакчи корхоналари вакиллари иштирокида бизнес форум муваффақиятли ўтказилди. Келгуси ойларда қатор муҳим икки томонлама тадбирлар ўтказилиши режалаштирилган.

 

Исломий Кенгаш Мажлиси раиси Ўзбекистон етакчисига Эрон Президенти Иброҳим Раисийнинг саломи ва энг эзгу тилакларини етказиб, Эрон томони икки дўст давлатлар ўртасидаги кенг кўламли муносабатларни мустаҳкамлаш ва амалий мазмун билан бойитиш борасида қатъий эканини таъкидлади.


Музокараларда ўзаро савдо ҳажмининг ошиши учун қулай шароитларни шакллантириш, транспорт ва логистика соҳасидаги қўшма лойиҳаларни илгари суриш, илмий-техник алмашинув дастурларини амалга ошириш, ҳудудлар ва тадбиркорлар ўртасидаги алоқаларни фаоллаштириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.

 

Келишувларни амалга ошириш ва ўзаро манфаатли ҳамкорликнинг истиқболли лойиҳаларини илгари суриш мақсадида самарали парламентлараро мулоқотни давом эттиришга келишиб олинди.

 

Афғонистондаги вазият юзасидан ҳам фикр алмашилди. Ушбу мамлакатда узоқ муддатли тинчликка эришиш ва унинг ижтимоий-иқтисодий тикланиши йўлидаги кўмакни кенгайтириш муҳим экани қайд этилди.

 

Бундан ташқари, халқаро ташкилотлар доирасидаги ҳамкорлик масалалари, шу жумладан жорий йил сентябрь ойида Самарқанд шаҳрида ўтказиладиган Шанхай ҳамкорлик ташкилоти саммитининг кун тартиби кўриб чиқилди.

 

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева замонавий ва яшил шаҳарларни барпо этишда янги авлод архитекторлари, лойиҳачилари ва муҳандисларини тайёрлаш муҳимлигини таъкидлади.

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев нефть ва газ тармоғидаги йирик лойиҳалар билан танишди.

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Санитария-гигиена шохобчалари соддалаштирилган тартибда давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилади.

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

У фирибгарлик ва товламачилик моддалари бўйича айбдор деб топилган.

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Уларнинг тадқиқотлари ёрдамида ёруғлик орқали нерв ҳужайраларини аниқ фаоллаштириш ёки фаолсизлантириш имкониятига эришилди.

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Таълим ўзбек, хитой ёки инглиз тилларида кундузги ва муқобил шаклларда олиб борилади.

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Миллий терма жамоа 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза медали билан Хитой, Япония, Жанубий Корея ва Ҳиндистондан кейин бешинчи ўринни эгаллаганди.

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Бунга айрим ўзбекистонликларнинг мамлакат ҳудудида вояга етмаганларга қарши содир этган жиноятлари сабаб бўлган.

Шавкат Мирзиёев Эрон Парламенти раҳбари билан учрашди | Zamon.uz