Жаҳон

Украина ғалласини экспорт қилиш учун координацион марказ тузилади

Истанбулда бўлиб ўтган тўрт томонлама музокаралар тафсилотлари очиқланди.

Украина ғалласини экспорт қилиш учун координацион марказ тузилади

 

Туркия мудофаа вазири Хулуси Акар Украина ғалласини экспорт қилиш бўйича тўрт томонлама музокаралар якуни бўйича маълумот берди.

 

“Ижобий ва конструктив руҳда ўтган музокараларда Истанбулда барча томонлар вакиллари иштирокида мувофиқлаштирувчи марказ тузиш, портлардан чиқишни биргаликда назорат қилиш ва кемаларнинг йўналиши каби техник масалаларда келишувларга эришилди”, – деган вазир.

 

Бундан ташқари, кейинги ҳафтада Туркияда якуний ҳужжатни имзолаш учун Россия ва Украина вакиллари учрашади. Акарнинг қўшимча қилишича, “дон коридорлари” тузиш иши БМТ билан координацияда амалга оширилади.

 

Антониу Гутерриш музокаралар якунига баҳо берар экан, унинг озиқ-овқат инқирозини ҳал этишда ўта муҳим эканлигини қайд этган. Шу билан бирга Москва ва Киев ўртасида тинчлик шартномаси имзоланишига ҳали вақт талаб этилиши таъкидланган.

 

Маълумот ўрнида: Украина ғалласини экспорт қилиш бўйича тўрт томонлама музокараларда Россия, Украина, Туркия ва БМТ вакиллари иштирок этган. Унинг навбатдаги формати 13 июль куни Истанбулда, ёпиқ форматда ўтказилди.

 

Аввалроқ Дмитрий Кулеба дон экспорти масаласини ҳал қилиш Москвага боғлиқлигини айтганди.

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

UNHCR уларнинг уруш давом этаётган мамлакатга қайтарилиши ортидан таъқибга учраши ёки мажбурий ҳарбий хизматга жалб қилинишидан хавотир билдирмоқда.

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

14 нафар ҳарбий ҳалок бўлган Каспий денгизидаги машғулотларни режалаштиришда қоидабузарликларга йўл қўйилгани аниқланди.

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Руминия оммавий ахборот воситалари дон ортилган Туркия кемасига дрон зарбаси берилганини билдирмоқда.

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Бунга 28 ёшли тиббиёт ходимининг вафот этгани сабаб бўлган. Айни пайтда у билан алоқада бўлган қарийб 200 киши ҳам изоляция қилинган.

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ҳусийлар назорати остида бўлган Сано шаҳрига зарба берди. Бунга жавобан ҳусийлар Саудия Арабистонининг йирик нефть-газ конига ҳужум қилди.

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Ўқувчилар намойишлари ортидан 500 тагача таълим муассасасида дарслар тўхтатилган.

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Германия Украинага 1,35 млрд евро ёрдам ажратиши кутилмоқда.

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди:  20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди: 20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Оқ уйга кўра, маблағ Medicare Improvement Fund ҳисобидан ажратилиб, аксарият фуқароларга октябрь ойининг бошида тўғридан-тўғри ўтказилади.

Украина ғалласини экспорт қилиш учун координацион марказ тузилади | Zamon.uz