Хитой 2026 йилда Венерага зонд юборади
Олимлар ушбу сайёрани тўлиқ ўрганишни режалаштирмоқда.

Хитой Фанлар академияси 2026 йилда Венерага унинг тузилиши ва атмосферасини ўрганиш учун VOICE (Venera Climate and Volcano Explorer)) зондини юборишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда Миллий космик фанлар маркази сайтида хабар берилди.
Зонд 2027 йилда Венера орбитасида илмий изланишлар олиб боради. Олимлар режасига кўра, 350 кг оғирликдаги VOICE Венеранинг геологик эволюцияси, унинг атмосферасидаги иссиқлик ва кимёвий жараёнлари, шунингдек, сайёра юзаси устидаги булутларда ҳаёт мавжудлиги эҳтимолини ўрганади.
Миссия давомида энг замонавий юқори технологияли ускуналардан, жумладан, юқори аниқликдаги тасвирлар учун мултиспектрал тасвирлагичлардан ва радар диафрагма синтези учун мўлжалланган радарлардан фойдаланилади.








