Ўзбекистон

Фарғонадаги нефт маҳсулотлари цехида ёнғин чиқди

Ҳодиса оқибатида 2 киши куйиш тан жароҳати олган.

Фарғонадаги нефт маҳсулотлари цехида ёнғин чиқди

 

Бугун, 14 июль куни Фарғона вилоятининг Тошлоқ туманида жойлашган нефтни қайта ишлаш цехида ёнғин содир бўлди. Бу ҳақда вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармаси Матбуот хизмати хабар бермоқда.

 

Ҳодиса соат 16:26 да Тошлоқ тумани “Ахшак” МФЙ Бешолиш даҳасида жойлашган нефт маҳсулотларини қайта ишлаш учун мўлжалланган цехда юз берган. Унда махсус қазилган 4х4 ўлчамли чуқурликдаги сиғими 200 литр бўлган 5 дона темир идишларда нефт маҳсулотларидан ёнғин келиб чиққан.

 

Мазкур цех Марғилон шаҳар Ал-Фаробий кўчасида яшовчи 1980 йилда туғилган А. И. га тегишли бўлган. Ёнғин оқибатида Тошлоқ тумани Ҳамза кўчасида яшовчи 1995 йилда туғилган фуқаро Ж. Т.  I-II-III даражали 30 фоиз куйиш, Марғилон шаҳар “Надирмат” МФЙ Аминдарё кўчасида яшовчи 1987 йилда туғилган фуқаро Ф. Э. I-II-III даражали  80 фоиз куйиш тан жарохатлари билан вилоят РШЁИМга ётқизилган.

 

Ҳозирда ёнғиннинг келиб чиқиш сабаби ва зарари аниқланмоқда.

 

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева замонавий ва яшил шаҳарларни барпо этишда янги авлод архитекторлари, лойиҳачилари ва муҳандисларини тайёрлаш муҳимлигини таъкидлади.

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев нефть ва газ тармоғидаги йирик лойиҳалар билан танишди.

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Санитария-гигиена шохобчалари соддалаштирилган тартибда давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилади.

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

У фирибгарлик ва товламачилик моддалари бўйича айбдор деб топилган.

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Уларнинг тадқиқотлари ёрдамида ёруғлик орқали нерв ҳужайраларини аниқ фаоллаштириш ёки фаолсизлантириш имкониятига эришилди.

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Таълим ўзбек, хитой ёки инглиз тилларида кундузги ва муқобил шаклларда олиб борилади.

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Миллий терма жамоа 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза медали билан Хитой, Япония, Жанубий Корея ва Ҳиндистондан кейин бешинчи ўринни эгаллаганди.

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Бунга айрим ўзбекистонликларнинг мамлакат ҳудудида вояга етмаганларга қарши содир этган жиноятлари сабаб бўлган.