Жапаров: Бу йил — сиёсий ўйинлар эмас, иқтисодиёт йили бўлади
Қирғизистон раҳбари янги транспорт йўлакларини яратиш бўйича топшириқ берди.

Қирғизистон президенти Садир Жапаров ҳукуматни янги логистика йўлаклари ва транспорт тизимларини яратишга чақирди.
“Глобал ўзгаришлар ва жаҳон иқтисодиёти марказининг Шарққа кўчиши шароитида янги логистика йўлаклари ва транспорт тизимларини яратиш биринчи ўринга чиқади. Қирғизистон ҳозирда манфаатли ҳолатда турибди. Темирйўл ва авиация инфратузилмасини яратиш кучайтирилади”, – деган Жапаров.
Шу билан бирга президент мамлакатдаги барча сиёсий кучларни иқтисодий тараққиётга катта эътибор қаратишга чақирган.
“Барча сиёсий ўйинлар якунланди деб ўйлайман. Бу йил — сиёсий ўйинлар эмас, иқтисодиёт йили бўлади”, — деган у.
Аввалроқ Хитой–Қирғизистон–Ўзбекистон темир йўли қурилиши бошланиши тўғрисида хабар берилганди.







