Адольф Гитлернинг соати аукционга қўйилди
Буюм 4 миллион долларга сотилиши кутилмоқда.

Америка Қўшма Штатларида Адольф Гитлерга тегишли соат кимошди савдосига қўйилди. Буюм тахминан 4 миллион долларга сотилиши кутилмоқда.
Аксессуар Швейтсариянинг ҳашаматли соат ишлаб чиқарувчи “LeCoultr”га тегишли. Соатминг олтин қутиси рамзлар билан безатилган бўлиб, сиёсатчининг бош ҳарфлари ва унинг учта муҳим санаси: туғилган куни, Германия канцлери этиб тайинлангани ва сайловларда фашистлар партиясининг ғалабаси битилган.
Тахминларга кўра, аксессуар 1933 йилда фашистлар партияси аъзолари томонидан Гитлерга совға қилинган ва 1945 йил 4 майда унинг уйига ҳужум пайтида француз аскари томонидан ўғирланган.
2019 йилда аскарнинг невараси аукцион уйига мурожаат қилиб, буюмни сотиб олишни таклиф қилган.








