Жаҳон

Амалдор ногиронлар аравачасида шаҳар йўлларини текширди (видео)

Пандуслардан бирида аравача ағдарилиб кетган.

Амалдор ногиронлар аравачасида шаҳар йўлларини текширди (видео)

 

Қозоғистонда маҳаллий амалдорнинг ногиронлар учун қурилган пандусларни текшириш давомида кутилмаган қийинчиликларга учради. Бу ҳақда Tengrinews.kz хабар берди.

 

Ҳодиса Талдиқўрғонда содир бўлган. AMANAT партиясининг маҳаллий филиали котиби Аманжол Жазикбаев йўл ва хусусий объектларда ногиронлиги бўлган шахслар учун яратилган шароитларни текширган. У ногиронлик аравачасида турли жойларда ҳаракатланган. Шаҳардаги дорихоналардан бирига киришда эса унинг аравачаси ағдарилиб кетган.

 

“Бошим ёрилишига оз қолди. Бу хусусий дорихона ёнида бўлди. Шаҳарда пандуслар билан муаммолар борлигини инкор қилмаймиз. Айрим жойларда улар умуман йўқ, бошқаларида нотўғри қурилган. Бу айниқса, хусусий секторда яққол кўринади. Айрим тадбиркорлар уни деярли 90 даража қияликда ўрнатган. Албатта, бу имконияти чекланган фуқароларимизнинг норозилигига сабаб бўлади”, – деган амалдор.

 

У жиддий жароҳатланмагани айтилмоқда. Жазикбаевнинг сўзларига кўра, мутасаддиларга керакли кўрсатма ва тавсиялар берилган. Улар тез орада бу муаммоларни бартараф этишга ваъда берган.

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Руминия оммавий ахборот воситалари дон ортилган Туркия кемасига дрон зарбаси берилганини билдирмоқда.

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Бунга 28 ёшли тиббиёт ходимининг вафот этгани сабаб бўлган. Айни пайтда у билан алоқада бўлган қарийб 200 киши ҳам изоляция қилинган.

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ҳусийлар назорати остида бўлган Сано шаҳрига зарба берди. Бунга жавобан ҳусийлар Саудия Арабистонининг йирик нефть-газ конига ҳужум қилди.

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Ўқувчилар намойишлари ортидан 500 тагача таълим муассасасида дарслар тўхтатилган.

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Германия Украинага 1,35 млрд евро ёрдам ажратиши кутилмоқда.

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди:  20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди: 20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Оқ уйга кўра, маблағ Medicare Improvement Fund ҳисобидан ажратилиб, аксарият фуқароларга октябрь ойининг бошида тўғридан-тўғри ўтказилади.

Кашпировскийнинг сўнгги сеанси: машҳур «телетабиб» 87 ёшида оламдан ўтди

Кашпировскийнинг сўнгги сеанси: машҳур «телетабиб» 87 ёшида оламдан ўтди

У сувни «зарядлаш», томошабинларга турли «установка»лар бериш ва гипноз сеанслари ўтказиши билан танилган.

Каспийдаги фожиа: Тоқаев уч нафар юқори лавозимли ҳарбийни ишдан бўшатди

Каспийдаги фожиа: Тоқаев уч нафар юқори лавозимли ҳарбийни ишдан бўшатди

Улар орасида Қозоғистон ҳарбий-денгиз кучлари бош қўмондони ҳам бор.

Амалдор ногиронлар аравачасида шаҳар йўлларини текширди (видео) | Zamon.uz