АҚШ ҳарбий бюджети рекорд даражада оширилади
Конгресс қуйи палатаси бунга розилик билдирган.

АҚШ конгресси мамлакат ҳарбий бюджетининг рекорд даражада оширилишига рози бўлди. Бу ҳақда The Hill хабар берди.
Конгресснинг вакиллар палатасининг 329 аъзоси бу таклифни ёқлаб овоз берган. Тақдим этилган лойиҳада ҳарбий бюджет миқдори 840 миллиард доллар этиб белгиланган.
Бу олдинги кўрсаткичга нисбатан 37 миллиард долларга кўп. Бундан ташқари, конгрессменлар Туркияга F-16 қирувчи самолётларини тақдим этиш масаласини ҳам кўриб чиққан. Улар Анқарадан бу самолётлар Греция ҳаво ҳудудига бостириб кирмаслиги бўйича кафолат талаб қилган.
Эндиликда ҳарбий бюджет лойиҳаси Сенатда кўриб чиқилади. Шундан кейин икки палата ҳужжатларни бир-бирига мослаштиради. Сўнгра у Жозеф Байденга юборилади.







