Германиядаги украиналик қочқинлар сони очиқланди
Уларнинг қанча қисми иш билан таъминлангани маълум бўлди.

Германия украиналик қочқинлар учун 2.4 миллиард евро ажратади. Бу ҳақда мамлакат меҳнат вазири Хубертус Хайль маълум қилди.
Унинг сўзларига кўра, 800 минг украиналик ГФРдан бошпана сўраган. Уларнинг 30 фоизни 14 ёшгача бўлган болалар ташкил этади. 360 минг қочқин мамлакат ижтимоий таъминот тизимидан рўйхатдан ўтган. 260 минг нафари эса иш изламоқда.
БМТ маълумотларига кўра, 24 февралдан буён 9 миллион киши Украинани тарк этган.
Аввалроқ украиналикларнинг катта қисми Польшага жойлашгани маълум бўлганди.







