Конституциявий қонун лойиҳасининг умумхалқ муҳокамаси муддати 1 августгача узайтирилди
Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари бу бўйича қарор қабул қилди.

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтмоқда.
Унда сўзга чиққан депутат Жаҳонгир Ширинов Конституциявий қонун лойиҳасининг умумхалқ муҳокамаси муддати 1 августгача узайтиришни таклиф қилди. Бунга сабаб қилиб ўзгартириш ва қўшимчалар бўйича кўплаб таклифлар келиб тушаётгани сабаб қилиб кўрсатилган.
Ўзбекистон Республикаси бош қомуси 60 дан ортиқ модда ва 200 дан ортиқ нормага ўзгартириш киритиш кутилмоқда.
Депутатлар юқоридаги таклифни қўллаб-қувватлади.







