Россия ўз нефтини миллий платформа орқали сотиши мумкин
Бу Ғарб босимига қарши амалга оширилади.

Россия ҳукумати рус нефтининг олий навини яратишга қарор қилди. Бу ҳақда Bloomberg хабар берди.
Агентлик маълумотларига кўра, бу Ғарбнинг Россиянинг нефтдан олаётган даромадларини қисқартиришга қилаётган ҳаракатларига қарши амалга оширилади. Ҳозирда масъул вазирликлар, нефть қазиб олувчилар ва Маказий банк октябрда "қора олтин"ни сотиш бўйича миллий платформани ишга туширмоқчи.
Bloomberg номи сир қолишини истаган икки амалдор билан гаплашганини, улар бу режаларни тасдиқлаганини маълум қилган.
Аввалроқ Brent маркали нефть нархи биринчи ярим йилликда 48 фоизга ошгани тўғрисида хабар берилганди.







