Ўзбекистон

Тошкентда 49 ёшли эркак ўзини юқоридан ташлаб, жонига қасд қилмоқчи бўлди

Кейинчалик у бир кун аввал дўстлари билан спиртли ичимликлар истеъмол қилганини айтган.

Тошкентда 49 ёшли эркак ўзини юқоридан ташлаб, жонига қасд қилмоқчи бўлди



10 июль куни Тошкент шаҳрининг Бектемир туманида номаълум эркак ўзини юқоридан ташлаб, жонига қасд қилмоқчи бўлди. Бу ҳақда вилояти ИИББ ахборот хизмати хабар қилди. 


Қайд этилишича, эркак Бектемир тумани “Қўйлиқ” бозори ҳудудида жойлашган юқори кучланишли электр узатиш металл конструкциясининг юқорисига чиқиб, 32 метр баландликдан пастга сакраши билан таҳдид қилган.


Воқеа жойига биринчи бўлиб етиб келган ҳудудий профилактика инспектори катта лейтенант Улуғбек Абданбеков вазиятга тезда баҳо бериб, ўзини пастга ташламоқчи бўлган фуқаро билан мулоқотга киришади ва ўз ҳаётини хатарга қўйиб юқорига кўтарилади. Мавжуд хавф-хатарга қарамай, инспектор электр узатиш линиясининг устунига чиқишни давом эттиради ва фуқаронинг пастга тушишига ёрдам бериб, унинг ҳаётини сақлаб қолади.


Суриштирув давомида 49 ёшли Ғ. М. бир кун аввал дўстлари билан спиртли ичимликлар истеъмол қилиб, бозорга қандай ва нима учун келганини ҳамда электр устунга нима сабабдан чиқиб олганини эслай олмаслигини маълум қилган.

 

Туркияда икки қидирувдаги шахс ушланди: бири 9 йилдан бери қочиб юрган

Туркияда икки қидирувдаги шахс ушланди: бири 9 йилдан бери қочиб юрган

Икки фуқаро белгиланган тартибда Ўзбекистоннинг ваколатли органларига топширилди.

Пахта терими пули вақтида тўланмаган: теримчиларга қарийб 9 млрд ундириб берилди

Пахта терими пули вақтида тўланмаган: теримчиларга қарийб 9 млрд ундириб берилди

Давлат меҳнат инспекцияси ҳудудларда мониторинг ўтказди.

Электр ва газ учун компенсация: 470 минг оилани қамраб олиш режалаштирилмоқда

Электр ва газ учун компенсация: 470 минг оилани қамраб олиш режалаштирилмоқда

Электр энергияси ва газ бўйича базавий меъёрдан ортиқ истеъмоли харажатларининг бир қисмини қоплаш муддатини 2028 йил 1 апрелгача узайтириш таклиф қилинди.

Самарқандда 2 мингта машина жарима майдончасига жойлаштирилди

Самарқандда 2 мингта машина жарима майдончасига жойлаштирилди

МИБ ҳамда ЙҲХБ ҳамкорлигида ўтказилган қўшма рейдлар давомида 9 ойда 2 152 та автотранспорт воситалари вақтиналик сақлаш учун жарима майдончасига қўйилган, шундан 1 856 таси жарималарни тўлаганлиги сабабли жарима майдончасидан чиқарилган.

Алимент ўрнига уй-жой ва “NEXIA 3”: Тошкентда ота фарзандлари таъминотини олдиндан таъминлади

Алимент ўрнига уй-жой ва “NEXIA 3”: Тошкентда ота фарзандлари таъминотини олдиндан таъминлади

Ҳозирги кунда мазкур ижро ҳужжатида белгиланган мажбуриятлар тўлиқ бажарилганлиги муносабати билан ижро иши қонуннинг 37-моддасига асосан тамомланган.

Тошкентда МИБ орқали кечиктирилган иш ҳақи ундирилди

Тошкентда МИБ орқали кечиктирилган иш ҳақи ундирилди

Ижро ҳаракатлари натижасида қарздор томонидан ундирувчи собиқ ходим фойдасига жами 195 млн сўм тўлиқ тўлаб берилди.

Тошкентда ота 190 млн алиментни олдиндан тўлади

Тошкентда ота 190 млн алиментни олдиндан тўлади

Шу тариқа уч нафар фарзанднинг таъминоти кафолатланди.

Тошкент вилоятида кредит қарзи сабаб Volkswagen хатланди

Тошкент вилоятида кредит қарзи сабаб Volkswagen хатланди

Маълум бўлишича, фуқаро 843 млн  қарзига бепарво муносабатда бўлган.

Тошкентда 49 ёшли эркак ўзини юқоридан ташлаб, жонига қасд қилмоқчи бўлди | Zamon.uz