АҚШ ва Саудия нималарга келишиб олди?
Томонлар 18 та шартнома имзолаган.

АҚШ ва Саудия Арабистони дунё энергетика бозоридаги барқарорликка содиқлигини тасдиқлади. Бу ҳақда Жозеф Байденнинг Ар-Риёдга ташрифи якуни бўйича қўшма баёнотда сўз боради.
Саудия томони глобал нефть бозорида мувозанатни сақлаш юзасидан мажбурият олган.
"Томонлар Украина инқирози фонида стратегик, иқтисодий ва инвестицион ҳамкорликнинг муҳимлигини таъкидлашди ҳамда барқарор энергетика бозори тамойилига содиқлигини таъкидлашди. АҚШ Саудия Арабистонининг барқарор иқтисодий тараққиёт учун нефть бозоридаги мувозанатни сақлаш бўйича мажбуриятини олқишлайди", — дейилади ҳужжатда.
Бошқа баёнотда Саудиянинг нефть қазиб олишни июль ва август ойларидаги кўрсаткичларига нисбатан 50 фоизга кўпайтириши ҳақида сўз боради.
"Бу ва бошқа чоралар яқин ҳафталарда бозорларни барқарорлаштиришга ёрдам беради", — деб қайд этилган баёнотда.
Томонлар Украина масаласида халқаро ҳуқуқ, ҳудудий яхлитлик ва суверенитет тамойиллари муҳимлигини таъкидлаган.
Икки давлат умумий ҳисобда 18 та келишув имзолади. Улар инвестициялар, энергетика, ахборот-коммуникацион технологиялар, космос ва соғлиқни сақлашга тааллуқли.
Аввалроқ Байден Исроил билан Эронга қарши декларация имзолаганди.







