Ўзбекистон

Банк ходимлигидан Администрация раҳбарлигигача

Сардор Умрзоқов қандай лавозимларни эгаллаган?

Банк ходимлигидан Администрация раҳбарлигигача

 

16 июль куни Сардор Умрзоқов Президент Администрацияси раҳбари лавозимини эгаллади. У ўтган ҳафтада бошқа ишга ўтказилган Зайнилобиддин Низомиддинов ўрнини эгаллади. Қуйида Умрзоқовнинг ушбу лаваозимга қадар қайси ташкилотларда фаолият олиб боргани билан танишамиз.

 

1994 йилдан 1998 йилга қадар у Тошкент давлат иқтисодиёт университетида ўқиган. Шундан кейин бўлажак раҳбар Британиядаги Рединг университетида магистр даражасини олади.

 

Фаолиятини 2000 йилда Ўзбекистон Республикаси ташқи иқтисодий фаолият миллий банкида бошлаган. 2003 йилда ушбу банкнинг Самарқанд бошқармаси бошлиғи ўринбосари этиб тайинланади.

 

2004-2007 йилларда Умрзоқов Лондонда, Европа тараққиёт ва тикланиш банкида фаолият олиб боргани айтилади. У ҳозир ҳам шу банкнинг бошқарув кенгаши раиси ўринбосари ҳисобланади.

 

2007-2013 йилларда амалдор Ўзбекистон молия вазирлигининг турли тузилмаларида меҳнат қилган.

 

2014-2017 йилларда эса “Ўзчармпойабзали” Ассоциацияси раиси маслаҳатчиси, 2017-2018 йилларда шу ташкилот раҳбари ўринбосари бўлган. 2018 йилда у қайта ташкил этилган “Ўзчармсаноат” ассоциацияси раиси этиб тайинланади.

 

2019 йил 28 январь куни Умрзоқов ҳукумат таркибига киритилади. Ўша йили у Инвестициялар ва ташқи савдо вазири, 2020 йилда эса Бош вазир ўринбосари — Инвестициялар ва ташқи савдо вазири лавозимини эгаллайди.

 

Бундан ташқари, Президент Администрациясининг янги раҳбари Осиё инфратузилмавий инвестициялар банки бошқарувчиси, Ислом тараққиёт банки бошқарувчилари кенгаши раиси ҳам ҳисобланади. 

 

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева замонавий ва яшил шаҳарларни барпо этишда янги авлод архитекторлари, лойиҳачилари ва муҳандисларини тайёрлаш муҳимлигини таъкидлади.

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев нефть ва газ тармоғидаги йирик лойиҳалар билан танишди.

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Санитария-гигиена шохобчалари соддалаштирилган тартибда давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилади.

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

У фирибгарлик ва товламачилик моддалари бўйича айбдор деб топилган.

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Уларнинг тадқиқотлари ёрдамида ёруғлик орқали нерв ҳужайраларини аниқ фаоллаштириш ёки фаолсизлантириш имкониятига эришилди.

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Таълим ўзбек, хитой ёки инглиз тилларида кундузги ва муқобил шаклларда олиб борилади.

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Миллий терма жамоа 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза медали билан Хитой, Япония, Жанубий Корея ва Ҳиндистондан кейин бешинчи ўринни эгаллаганди.

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Бунга айрим ўзбекистонликларнинг мамлакат ҳудудида вояга етмаганларга қарши содир этган жиноятлари сабаб бўлган.

Банк ходимлигидан Администрация раҳбарлигигача | Zamon.uz