Жаҳон

“Катта йигирматалик” молия вазирлари учрашувида якуний баёнот қабул қилинмайди

Бунга давлатларнинг Россия бўйича турли позициялари сабаб бўлган.

“Катта йигирматалик” молия вазирлари учрашувида якуний баёнот қабул қилинмайди

 

G20 давлатларининг молия вазирлари ва Марказий банк раҳбарлари учрашуви бўйича якуний коммюникесиз тугатилади. Бу ҳақда Reuters  хабар берди.

 

Бунга Россиянинг Украинадаги хатти-ҳаракатларига нисбатан икки хил қараш сабаб бўлган. дипломатик манбаларнинг маълумотига кўра, Индонезия молия вазири Сри Индравати йиғилиш якунлари бўйича якуний баёнот беради. Вазирларнинг апрель ойида ўтказилган учрашувида ҳам якуний коммюнике қабул қилинмаган эди.

 

Бали оролида бўлиб ўтаётган тадбир олдидан АҚШ молия вазири Жанет Йеллен Москванинг Украинадаги вазият туфайли учрашувда иштирок этиш ҳуқуқи йўқлигини, Россия вакилига бу ерда ўрин йўқлигини айтганди. Шунга қарамай, РФ делегатлари чиқиши пайтида ҳеч ким учрашув залини тарк этмаган. Апрель ойида Россия вакиллари нутқи давомида Ғарб давлатларидан иштирокчилар мажлисдан чиқиб кетганди.

 

Аввалроқ Россия ўз нефтини миллий платформа орқали сотиши мумкинлиги тўғрисида хабар берилганди.

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

UNHCR уларнинг уруш давом этаётган мамлакатга қайтарилиши ортидан таъқибга учраши ёки мажбурий ҳарбий хизматга жалб қилинишидан хавотир билдирмоқда.

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

14 нафар ҳарбий ҳалок бўлган Каспий денгизидаги машғулотларни режалаштиришда қоидабузарликларга йўл қўйилгани аниқланди.

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Руминия оммавий ахборот воситалари дон ортилган Туркия кемасига дрон зарбаси берилганини билдирмоқда.

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Бунга 28 ёшли тиббиёт ходимининг вафот этгани сабаб бўлган. Айни пайтда у билан алоқада бўлган қарийб 200 киши ҳам изоляция қилинган.

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ҳусийлар назорати остида бўлган Сано шаҳрига зарба берди. Бунга жавобан ҳусийлар Саудия Арабистонининг йирик нефть-газ конига ҳужум қилди.

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Ўқувчилар намойишлари ортидан 500 тагача таълим муассасасида дарслар тўхтатилган.

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Германия Украинага 1,35 млрд евро ёрдам ажратиши кутилмоқда.

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди:  20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди: 20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Оқ уйга кўра, маблағ Medicare Improvement Fund ҳисобидан ажратилиб, аксарият фуқароларга октябрь ойининг бошида тўғридан-тўғри ўтказилади.