Ўзбекистон

Ўзбекистон 18 июлдан Россия шаҳарларига автобус қатновини тиклайди

Транспорт вазирлиги чипта нархларини маълум қилди.

Ўзбекистон 18 июлдан Россия шаҳарларига автобус қатновини тиклайди

 

18 июлдан Россия Федерациясининг Москва, Қозон ва Санкт-Петербург шаҳарларига мунтазам автобус қатновлари қайта тикланади. Бу ҳақда Транспорт вазирлиги ахборот хизмати хабар бермоқда.


Қайд этилишича, 18 июлдан бошлаб ҳафтанинг душанба ва пайшанба кунлари “Тошкент” автовокзалидан соат 12:00 да Тошкент–Москва йўналишида қатновлар амалга оширилади. Мазкур йўналишда чипта нархи 1 миллион сўм.


Тошкент–Қозон йўналишида қатновлар ҳафтанинг сешанба ва жума кунлари бажарилади.Автобуслар “Тошкент” автовокзалидан соат 11:00 да ҳаракатланишни бошлайди. Чипта нархи 800 минг сўм.


Тошкент–Санкт-Петербург йўналишида қатновлар ҳафтанинг чоршанба ва шанба кунлари бажарилади. Автобуслар “Тошкент” автовокзалидан соат 16:00 да йўналиш бўйлаб ҳаракатланишни бошлайди. Чипта нархи 1 250 000 сўм.


Мазкур йўналишларда қатновлар “Uzautotrans service” МЧЖ корхонасининг Yutong русумли автобусларида амалга оширилади.

 

custom img

Электр тармоқларидаги йўқотишларни камайтириш бўйича илмий тавсиялар ишлаб чиқилди

Олимлар Жиззахдаги подстанцияда тадқиқот ўтказди.

custom img

Биринчи қоидабузарлик учун тадбиркорга огоҳлантириш берилади

Фуқароларнинг ҳаёти ва соғлиғига, шунингдек, бошқа шахсларнинг мол-мулкига зарар етмаган тақдирда, дарҳол жарима қўлланмайди. Тадбиркорга камчиликни бартараф этишга 10 кун берилади.

custom img

Ўзбекистон ва Туркия журналистлари ҳамкорликни кенгайтиради

Баликесирда ўтказилган халқаро медиафорум доирасида Ўзбекистон ва Туркия медиа ташкилотлари ўртасида ҳамкорлик меморандумлари имзоланди.

custom img

Ўзбекистон олийгоҳларида Қирғизистон, Қозоғистон, Тожикистон ва Мўғулистон фуқароларига 70 та грант ажратилди

Грантлар бакалавриат ва магистратура йўналишларини қамраб олади.

custom img

Тошкентда перфоратор ва бензопила ичига яширилган наркотиклар аниқланди

Наркотиклар Россиядан почта орқали юборилгани аниқланган.

custom img

Ўзбекистонда электр энергияси ишлаб чиқариш 7,8 фоизга ошди

Жорий йилнинг январь–июль ойларида 54,3 млрд кВт·соат электр энергияси ишлаб чиқарилган.

custom img

Андижонда 11 килограммдан ортиқ марихуана сотаётган шахс ушланди

У гиёҳвандлик моддасини интернет ва ижтимоий тармоқлар орқали ҳам сотишга уринган.

custom img

Энди уй-жойни “рассрочка”га олиб бўлмайдими?

Адлия вазирлиги тарқалган хабарлар юзасидан расмий изоҳ берди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"