Ўзбекистон

Ўзбекистон Карaте миллий федерацияси мансабдорларига нисбатан жиноят иши қўзғатилди

Улар 759,5 млн сўм ва 6 минг АҚШ доллари миқдоридаги бюджет маблағларини талон-тарож қилган.

Ўзбекистон Карaте миллий федерацияси мансабдорларига нисбатан жиноят иши қўзғатилди



Аввалроқ Ўзбекистон Карате миллий федерацияси президенти Н. Н. федерациянинг собиқ раҳбарлари хатти-ҳаракатларидан норози бўлиб, Коррупсияга қарши курашиш агентлигига мурожаат йўллаган эди. Шунингдек, ижтимоий тармоқларда ташкилот фаолияти билан боғлиқ коррупсион ҳолатлар кенг муҳокамаларга сабаб бўлган. 


Бош прокуратура ўтказган текширувлар натижасига кўра, Ўзбекистон Карате миллий федерацияси мансабдор шахслари ва бошқалар расмий ҳужжатларга сохта ёзув киритиб, жуда кўп миқдордаги бюджет маблағларини талон-торож қилганлиги маълум бўлди.  


Хусусан, 2020-2021-йилларда ўтказилган 10 та ўқув йиғинларида 49 нафар спортчи амалда қатнашмаган ҳамда меҳмонхона хизматидан фойдаланмаган бўлса-да, иштирок этганлиги ҳақида сохта ҳужжатлар расмийлаштирилиб, 403 млн сўмлик бюджет маблағлари ўзлаштириб юборилган. 


Спортчилар томонидан ишлатилмаган 64 турдаги 78,5  млн сўмлик дори воситалари ҳам талон-торож қилинган.  Шунингдек, спорт зал ижарага олинганлиги тўғрисида ҳужжатлар расмийлаштирилиб, 128 млн сўм маблағлар амалда спорт залига эга бўлмаган меҳмонхонага ўтказилиб, ўзлаштирилган. 


Шу каби 2021-йилда ўтказилган 3 та спорт мусобақалари қатнашувчилари томонидан тўланган 150 млн сўм бадал пуллари кирим қилинмаган.  Бундан ташқари, меъёрий ҳужжатлар талабаларига зид равишда карате бўйича жаҳон чемпиони Д. O.ga тренерлик қилмаган У. B.ga давлат бюджетидан асоссиз равишда 6 минг АҚШ доллари тўланишига эришилиб, бюджет маблағлари ўзлаштирилган.  


Юқоридаги ҳолатлар юзасидан Ўзбекистон Карате миллий федерацияси мансабдор шахслари ва бошқаларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилган.

 

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева замонавий ва яшил шаҳарларни барпо этишда янги авлод архитекторлари, лойиҳачилари ва муҳандисларини тайёрлаш муҳимлигини таъкидлади.

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев нефть ва газ тармоғидаги йирик лойиҳалар билан танишди.

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Санитария-гигиена шохобчалари соддалаштирилган тартибда давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилади.

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

У фирибгарлик ва товламачилик моддалари бўйича айбдор деб топилган.

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Уларнинг тадқиқотлари ёрдамида ёруғлик орқали нерв ҳужайраларини аниқ фаоллаштириш ёки фаолсизлантириш имкониятига эришилди.

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Таълим ўзбек, хитой ёки инглиз тилларида кундузги ва муқобил шаклларда олиб борилади.

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Миллий терма жамоа 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза медали билан Хитой, Япония, Жанубий Корея ва Ҳиндистондан кейин бешинчи ўринни эгаллаганди.

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Бунга айрим ўзбекистонликларнинг мамлакат ҳудудида вояга етмаганларга қарши содир этган жиноятлари сабаб бўлган.

Ўзбекистон Карaте миллий федерацияси мансабдорларига нисбатан жиноят иши қўзғатилди | Zamon.uz