Ўзбекистон

Андижонда болаларни уриб, диний таълим берган шахс ушланди

У бу фаолияти билан 2020 йилдан буён шуғулланиб келган.

Андижонда болаларни уриб, диний таълим берган шахс ушланди

 

 

Булоқбоши туманида ноқонуний диний таълим бериш билан шуғулланиб келган фуқаро қўлга олинди, дея хабар бермоқда Андижон вилояти ИИБ ахборот хизмати.

 

Қайд этилишича, ИИБ терроризм ва экстремизмга қарши курашиш бошқармаси ҳамда бошқа хуқуқни мухофаза қилувчи органлар томонидан тезкор тадбир ўтказилган. Тадбир давомида Булоқбоши тумани фуқароси А. И ўз яшаш хонадонида диний билимга ва тегишли рухсатномага эга бўлмаган ҳолда  500.000 сўм пул маблағлари эвазига 2020 йилдан буён “Қуръони карим” ва “Mуаллими Соний” китобларидан жами 27 нафар Ўзбекистон ва Қирғизистон Республикасида яшовчи вояга етмаган болаларга диний таълимдан сабоқ бериб келаётганлиги аниқланган.

 

Шунингдек, у диний таълимдан сабоқ бериш жараёнида вояга етмаган болаларни уриб, тан жароҳати ҳам етказган.

 

Мазкур ҳолат юзасидан ҳозирда терговга қадар суриштирув тадбирлари олиб борилмоқда.

 

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева замонавий ва яшил шаҳарларни барпо этишда янги авлод архитекторлари, лойиҳачилари ва муҳандисларини тайёрлаш муҳимлигини таъкидлади.

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев нефть ва газ тармоғидаги йирик лойиҳалар билан танишди.

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Санитария-гигиена шохобчалари соддалаштирилган тартибда давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилади.

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

У фирибгарлик ва товламачилик моддалари бўйича айбдор деб топилган.

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Уларнинг тадқиқотлари ёрдамида ёруғлик орқали нерв ҳужайраларини аниқ фаоллаштириш ёки фаолсизлантириш имкониятига эришилди.

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Таълим ўзбек, хитой ёки инглиз тилларида кундузги ва муқобил шаклларда олиб борилади.

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Миллий терма жамоа 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза медали билан Хитой, Япония, Жанубий Корея ва Ҳиндистондан кейин бешинчи ўринни эгаллаганди.

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Бунга айрим ўзбекистонликларнинг мамлакат ҳудудида вояга етмаганларга қарши содир этган жиноятлари сабаб бўлган.

Андижонда болаларни уриб, диний таълим берган шахс ушланди | Zamon.uz