Толиблар Доҳа келишувининг ҳаммасини бажармади — Залмай Халилзод
У Афғонистон келажаги борасидаги фикрларини билдирди.

“Толибон” Доҳа келишувларининг барча шартларини бажармади. Бу ҳақда АҚШнинг Афғонистон бўйича собиқ махсус вакили Залмай Халилзод маълум қилди.
“Унинг бир қисми амалга оширилди, бир қисми эса йўқ. Биз қайтишимиз ва толибларга якунланмаган ишни тугатиш зарурлигини айтишимиз керак”, — деган дипломат.
Шу билан бирга у Афғонистоннинг тугалланмаган ва тарқоқ бўлиб қолиши АҚШ манфаатларига мос келмаслигини таъкидлаган. Халилзод Вашингтоннинг “Толибон” билан бирга ишлаш вазифаси турганини қайд этган.
Бундан ташқари, собиқ махсус вакил аёллар ҳуқуқини таъминлаш ва инклюзив ҳукумат масаласида ижобий фикрда эмаслигини қўшимча қилган.
Аввалроқ БМТ афғон халқи ўз тарихида энг фожиали даврни бошдан кечираётганини маълум қилганди.







