Хитой табиий офатлар гирдобида қолди
Минглаб одамлар уйларини ташлаб кетишга мажбур бўлмоқда.

Хитойнинг айрим минтақаларида рекорд даражадаги аномал иссиқлик кузатилаётган бўлса, бошқа қисми тошқинлардан азият чекмоқда.
Шимоли-ғарбий провинсияларда камида 12 киши ҳаётдан кўз юмди. Минглаб одамлар уйларини ташлаб кетишга мажбур бўлган. Яна 12 нафар инсон бедарак йўқолди.
Мутахассисларнинг таъкидлашича, иқлим ўзгариши сабабли бундай экстремал об-ҳаво ҳодисалари эҳтимоли ортиб бормоқда.
Сув тошқини қатъий "нол-COVID" чоралари натижасида келиб чиққан иқтисодий муаммоларга қўшимча равишда саёҳатни чеклайди ва таъминот занжирларини бузади.







