АҚШда гипертовушли қурол синови муваффақиятли ўтказилди
Ракета товушдан беш баробар кўпроқ тезликда учган.

АҚШда гипертовушли қуролнинг навбатдаги синови муваффақиятли ўтди. Бу ҳақда Пентагон маълум қилди.
Унга кўра, Raytheon Technologies Corp. Компанияси томонидан ишлаб чиқилган қурилма товушдан беш баробар тезликда учган. Бу 2013 йилдан буён муваффақиятли ўтказилган учинчи синов бўлди.
“Мамлакатимизнинг гипертовушли қурол салоҳиятини ошириш энг асосий миллий мақсадларимиздан бири саналади ва бу олдинга ташланган ўта муҳим қадам бўлди”, – деган Raytheon ракета бўлинмаси раҳбари Уэс Кремер.
Аввалроқ АҚШ гипертовушли қуролларни кузатиб турувчи сунъий йўлдош яратмоқчи эканлиги тўғрисида хабар берилганди.







