Грузия бош вазири Тошкентда
Уни Абдулла Арипов кутиб олган.

Грузия бош вазири Ираклий Гарибашвили Тошкентга келди. Бу ҳақда Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.
Олий мартабали меҳмон ташрифи 18 июль куни бошланган. Уни аэропортда Ўзбекистон ҳукумати раҳбари Абдулла Арипов ва Бош вазир ўринбосари — Инвестициялар ва ташқи савдо вазири Жамшид Ходжаев кутиб олган.
Гарибашвили дастлаб "Янги Ўзбекистон" боғига борган. Шунингдек, "Технопарк" мажмуасига ҳам ташриф буюрган.
Грузия ҳукумати маълумотларига кўра, бош вазир Тошкентда олий даражада музокаралар ўтказади.







