Ўзбекистон

Самарқанд ва Сирдарёда ўқишга киритувчи фирибгарлар ушланди

Улар салкам 10 минг АҚШ доллари билан қўлга тушган.

Самарқанд ва Сирдарёда ўқишга киритувчи фирибгарлар ушланди

 

Cамарқанд ва Сирдарё вилоятларида ўқишга киритиш ҳамда ўқишни  кўчириб беришни ваъда қилган фирибгарлар ушланди, дея хабар бермоқда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти. 


Қайд этилишича, департаментнинг Ургут туман бўлими томонидан ДХХ ва ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро Д. В. бошқа бир фуқаро А. ни танишлари орқали Қозоғистон Республикасидаги университетлардан бирига тўғридан-тўғри 3-курсига ўқишга киритиб, кейинчалик ўқишини Ўзбекистонга кўчириб бериши эвазига 3500 АҚШ долларини олган вақтида ушланган.


Шунингдек, Д. В. фуқаро М. ни қўшни Тожикистон Республикасидаги университетга ўқишга киритиб, Ўзбекистонга кўчириб бериш эвазига 3000 АҚШ доллари олганлиги аниқланган.


Шу каби, Департамент ҳамда ДХХнинг Гулистон тумани бўлимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, фуқаро Ф. Г. бошқа бир фуқаро Р.ни танишлари орқали Украина Республикасидаги университетлардан бирида ўқиётганлиги ҳақида ҳужжат қилиб, ўқишини Гулистон Давлат университетига кўчириб бериш эвазига 3 200 АҚШ доллари сўраб, шундан 1 500 АҚШ долларини олган вақтда ашёвий далиллар билан ушланган.


Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

 

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева замонавий ва яшил шаҳарларни барпо этишда янги авлод архитекторлари, лойиҳачилари ва муҳандисларини тайёрлаш муҳимлигини таъкидлади.

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев нефть ва газ тармоғидаги йирик лойиҳалар билан танишди.

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Санитария-гигиена шохобчалари соддалаштирилган тартибда давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилади.

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

У фирибгарлик ва товламачилик моддалари бўйича айбдор деб топилган.

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Уларнинг тадқиқотлари ёрдамида ёруғлик орқали нерв ҳужайраларини аниқ фаоллаштириш ёки фаолсизлантириш имкониятига эришилди.

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Таълим ўзбек, хитой ёки инглиз тилларида кундузги ва муқобил шаклларда олиб борилади.

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Миллий терма жамоа 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза медали билан Хитой, Япония, Жанубий Корея ва Ҳиндистондан кейин бешинчи ўринни эгаллаганди.

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Бунга айрим ўзбекистонликларнинг мамлакат ҳудудида вояга етмаганларга қарши содир этган жиноятлари сабаб бўлган.

Самарқанд ва Сирдарёда ўқишга киритувчи фирибгарлар ушланди | Zamon.uz