Аланга ичида қолган Европа
Бир қатор давлатлар ўрмон ёнғинидан азият чекмоқда.

Европа бўйлаб давом этаётган аномал иссиқлик кўплаб мамалакатларда ўрмон ёнғинларини келтириб чиқарди.
Франция ўт ўчирувчилари мамлакат жануби-ғарбидаги Жиронде департаментида 2 та йирик ёнғинни локализация қила олмади. 150 км² майдон алангага ичида қолган. 17 минг гектар эман ва қарағайзор аллақачон ёниб кетган. Расмийлар 32 минг кишини эвакуация қилди.
Испанияда ҳам 20 га яқин ўрмон ёнғинлари давом этмоқда.Ёнғин икки кишининг ҳаётига зомин бўлган. Кастилия-Леон автоном ҳамжамиятида соатига 50 км тезликда эсиб турган шамол оловни ўчиришга тўсқинлик қилмоқда.
Шунингдек, Португалия, Хорватия ва Греция ўрмонлари ҳам ўт ичида қолган.







