АҚШ Украинага янги HIMARS тизимларини беради
Шу ҳафтада Киевга янги ҳарбий ёрдам жўнатилади.

Шу ҳафтада АҚШ Украинага навбатдаги ҳарбий ёрдам пакетини юборади. Бу ҳақда Оқ уйнинг стратегик коммуникациялар бўйича координатори Жон Кирби маълум қилди.
“Биз Украинага хавфсизлик соҳасидаги тарихий ёрдамни беришда давом этамиз. Бу галги пакет ўз ичига янада кўпроқ HIMARS тизимларини олади, украиналиклар бундан ўта самарали фойдаланмоқда. Бундан ташқари реактив ўт очиш тизимлари ва артиллерия учун қўшимча снарядлар ҳам етказиб берилади”, – деган у.
Бу Жозеф Байден президентлиги даврида тақдим этилган 16-ҳарбий ёрдам пакети бўлади.
Аввалроқ Германия армияси қўмондони Россияда чексиз ҳарбий имкониятлар борлиги ҳақида гапирганди.







