Ўзбекистон

Давлат раҳбарлари саммити арафасида Марказий Осиё ТИВ раҳбарлари учрашди

Владимир Норов бир қатор таклифлар билдирган.

Давлат раҳбарлари саммити арафасида Марказий Осиё ТИВ раҳбарлари учрашди

 

2022 йил 20 июль куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири в.б. Владимир Норов Чўлпонота шаҳрида Марказий Осиё давлатлари ташқи ишлар вазирларининг йиғилишида иштирок этди.

 

Томонлар биринчи навбатда Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг бўлажак Маслаҳат учрашувига тайёргарлик масаласини кўриб чиққан. Саммит кун тартиби ва дастури, давлат раҳбарлари томонидан кўриб чиқиш учун тақдим этиладиган якуний ҳужжатлар лойиҳалари билан танишилган ва маъқулланган.

 

Марказий Осиёда сиёсат, савдо, инвестиция, саноат, транспорт, экология, энергетика, минтақавий хавфсизликни таъминлаш, замонавий хавф-хатар ва таҳдидларга биргаликда қарши курашиш соҳаларида давлатлараро ҳамкорликнинг бугунги ҳолати ҳамда истиқболлари юзасидан фикр алмашилди.

 

Владимир Норов ўз нутқида бугунги кунда Марказий Осиёда давлат раҳбарларининг сиёсий иродаси туфайли принципиал жиҳатдан янги дўстлик, ҳамкорлик ва ўзаро ишонч муҳити шаклланганини таъкидлади.

 

Шу билан бирга, замонавий воқеликларни ҳисобга олган ҳолда, Марказий Осиёда ҳамкорликни мустаҳкамлаш бўйича қатъий қадамлар қўйиш, юзага келаётган таҳдидларга ўз вақтида жавоб бериш ва оқибатларини юмшатиш бўйича тегишли ташаббус ҳамда янги ёндашувларни ишлаб чиқиш зарурлиги қайд этилди.

 

Хусусан, яқин савдо-иқтисодий ва инвестициявий сиёсат юритиш, тадбиркорлик субъектлари ва ҳудудлар ўртасида тўғридан-тўғри алоқаларни йўлга қўйиш, минтақанинг транспорт-транзит салоҳиятини ривожлантириш, табиий ресурсларни биргаликда самарали бошқариш муҳимлиги таъкидланди. Таъкидланганидек, бу йўналишларда қўшма чора-тадбирларнинг муваффақиятли амалга оширилиши бутун Марказий Осиё маконининг барқарор ривожланиши учун ҳар томонлама самара беради.

 

Афғонистондаги мавжуд вазиятга алоҳида эътибор қаратилди. Афғон халқига гуманитар ёрдам кўрсатишда ҳамкорликни давом эттириш долзарблиги таъкидланди.

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева замонавий ва яшил шаҳарларни барпо этишда янги авлод архитекторлари, лойиҳачилари ва муҳандисларини тайёрлаш муҳимлигини таъкидлади.

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев нефть ва газ тармоғидаги йирик лойиҳалар билан танишди.

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Санитария-гигиена шохобчалари соддалаштирилган тартибда давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилади.

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

У фирибгарлик ва товламачилик моддалари бўйича айбдор деб топилган.

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Уларнинг тадқиқотлари ёрдамида ёруғлик орқали нерв ҳужайраларини аниқ фаоллаштириш ёки фаолсизлантириш имкониятига эришилди.

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Таълим ўзбек, хитой ёки инглиз тилларида кундузги ва муқобил шаклларда олиб борилади.

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Миллий терма жамоа 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза медали билан Хитой, Япония, Жанубий Корея ва Ҳиндистондан кейин бешинчи ўринни эгаллаганди.

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Бунга айрим ўзбекистонликларнинг мамлакат ҳудудида вояга етмаганларга қарши содир этган жиноятлари сабаб бўлган.

Давлат раҳбарлари саммити арафасида Марказий Осиё ТИВ раҳбарлари учрашди | Zamon.uz