Қорақалпоғистон депутатлари Президентга мурожаат йўллади
Аввалроқ Президент фармонига ўзгартириш киритилиб, Қорақалпоқдаги фавқулодда ҳолат юмшатилган эди.

Бугун, 20 июль куни Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг XXXI сессияси бўлиб ўтди. Бу ҳақда “Янги Ўзбекистон” газетаси хабар бермоқда.
Сессияда Қорақалпоғистон ҳудудида 2 июлдан жорий этилган фавқулодда ҳолатни бекор қилиш ва оммавий тартибсизликларни содир этганликда гумонланган айбсиз фуқароларни, хусусан, ёшларни афв этиш юзасидан депутатларнинг Ўзбекистон президентига мурожаатини тасдиқлаш масаласи кўриб чиқилди.
Сессияда депутатлар, маҳалла фаоллари, туман ҳокимлари сўзга чиқиб, бўлиб ўтган кўнгилсиз воқеаларга ўз муносабатини билдирди ва Қорақалпоғистон халқининг бугунги кайфияти хусусида фикр билдирди. Қўшимча қилинишича, бугунги кунга келиб Қорақалпоғистонда ҳаёт ўз маромида давом этмоқда.







