Қорақалпоғистонда фавқулодда ҳолат тугатилади
Бу бўйича Президент фармон имзолади.

Пезидент Шавкат Мирзиёев Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг мурожаатини ҳамда ушбу ҳудудда жамоат тартиби тикланганлигини, фуқароларнинг хавфсизлиги, уларнинг ҳуқуқ ва эркинликлари ҳимояси таъминланганлигини инобатга олиб, Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудида фавқулодда ҳолатнинг амал қилишини 21 июль куни муддатидан аввал тугатиш тўғрисидаги фармонни имзолади.
“Фавқулодда ҳолат тўғрисида”ги Конституциявий қонунининг 11-моддасига мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 2 июлдаги “Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудида фавқулодда ҳолат жорий этиш тўғрисида”ги Фармони билан Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудида жорий этилган фавқулодда ҳолатнинг амал қилиши 2022 йил 21 июль куни соат 05:00 дан бошлаб муддатидан аввал тугатилади.








