Евроиттифоқ томон яна бир қадам
Албания ва Шимолий Македония Европа Иттифоқига қўшилиш бўйича музокараларни бошлади.

Албания ва Шимолий Македония Европа Иттифоқига қўшилиш бўйича музокараларни бошлади. Бу ҳақда Еврокомиссия президенти Урсула фон дер Ляен Твиттер'да маълум қилди.
"Бугун Албания ва Шимолий Македония Европа Иттифоқига аъзо бўлиш бўйича музокараларни бошламоқда. Бу тарихий лаҳза сизнинг муваффақиятингиз, машаққатли меҳнатингиз натижаси. Еврокомиссия сизни ҳар томонлама қўллаб-қувватлади", - деб ёзди у.
Айни вақтда Брюсселдаги музокараларда Албания бош вазири Эди Рама ва Шимолий Македония бош вазири Димитар Ковачевскилар иштирок этмоқда.
Эслатиб ўтамиз, 18 июнь куни ЕИ кенгаши Албания ва Шимолий Македония билан ассоциацияга аъзо бўлиш бўйича музокараларни бошлашга қарор қилган эди.
Маълумки, Шимолий Македония 2005 йилда, Албания эса 2014 йилда Европа Иттифоқига аъзоликка номзод мақомини олган.







