Бугун республикада салкам 50 даража иссиқ ҳарорат кузатилади
Айрим жойларда кучли шамол ва чанг-тўзон бўлиши мумкин.

“Ўзгидромет” 21 июль соат 20:00 гача республика ҳудудида кузатиладиган об-ҳаво прогнозини маълум қилди.
Унга кўра, бугун Тошкент шаҳрида ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 3-8 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 24-26, кундузи 41-43 даража бўлади.
Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 метр/секундгача кучайиши, чанг-тўзонлар кузатилиши мумкин. Ҳарорат кечаси 24-29, кундузи 47 даражагача бўлади.
Бухоро, Навоий вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 метр/секундгача кучайиши, чанг-тўзонлар кузатилиши мумкин. Ҳарорат кечаси 27-32, кундузи 40-45, баъзи жойларда 47 даражагача бўлади.
Тошкент, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 47 даража тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 метр/секундгача кучайиши, чанг-тўзонлар кузатилиши мумкин. Ҳарорат кечаси 27-32, кундузи 40-45, баъзи жойларда 47 даражагача бўлади.
Қашқадарё, Сурхондарё вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 метр/секундгача кучайиши, чанг-тўзонлар кузатилиши мумкин. Ҳарорат кечаси 24-29, кундузи 40-45, баъзи жойларда 47 даражагача бўлади.
Андижон, Наманган, Фарғона вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 22-27, кундузи 38-43 даража бўлади.
Республиканинг тоғли ҳудудлари ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 метр/секундгача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзонлар кузатилиши мумкин. Ҳарорат кечаси 17-22, кундузи 32-37 даража бўлади.








