Жаҳон

Ўзбекистон жиноятчилик рейтингида нечанчи ўринни эгаллади?

Республика ўз ўрнини уч поғонага яхшилаган.

Ўзбекистон жиноятчилик рейтингида нечанчи ўринни эгаллади?

 

Numbeo жиноятчилик даражаси бўйича мамлакатлар рейтингини эълон қилди.

 

Рейтингда Жиноятчилик даражаси 20 дан паст бўлса “жуда паст”, 20 дан 40 гача бўлса "паст", 40 дан 60 гача бўлса "ўртача", 60 дан 80 гача бўлса "юқори", 80 дан юқори бўлса “жуда юқори” деб баҳоланади.

 

Рўйхатда энг юқори кўрсаткичлар Венесуэла (83.16), Папуа-Янги Гвинея (80.26)ва Афғонистонга (78.19)“насиб қилган”. Қатар, БАА ва Тайванда энг кам жиноятлар содир этилиши қайд этилган.  

 

Ўзбекистон жиноятчилик даражаси паст бўлган давлатлар қаторига киритилган. Республика индекси 33.68 деб топилган, у Норвегия ва Қатар билан бир қатордан ўрин олган. Эътиборлиси, Ўзбекистон 2021 йилда 101 ўринни эгаллаган бўлса, бу йил 3 поғонага ўз ўрнини яхшиланган. Марказий Осиё давлатлари ичида жиноятчилик кўрсаткичи энг паст бўлган давлат ҳам Ўзбекистон бўлди.

 

Давлат статистика қўмитаси расмий сайтида жойлаштирилган очиқ маълумотларга асосан, 2021 йилда Республикада жами 111082 та жиноят рўйхатга олинган. Жиноят содир этган шахслар сони эса ўтган йили 80303 тани ташкил этган.

 

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Руминия оммавий ахборот воситалари дон ортилган Туркия кемасига дрон зарбаси берилганини билдирмоқда.

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Бунга 28 ёшли тиббиёт ходимининг вафот этгани сабаб бўлган. Айни пайтда у билан алоқада бўлган қарийб 200 киши ҳам изоляция қилинган.

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ҳусийлар назорати остида бўлган Сано шаҳрига зарба берди. Бунга жавобан ҳусийлар Саудия Арабистонининг йирик нефть-газ конига ҳужум қилди.

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Ўқувчилар намойишлари ортидан 500 тагача таълим муассасасида дарслар тўхтатилган.

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Германия Украинага 1,35 млрд евро ёрдам ажратиши кутилмоқда.

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди:  20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди: 20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Оқ уйга кўра, маблағ Medicare Improvement Fund ҳисобидан ажратилиб, аксарият фуқароларга октябрь ойининг бошида тўғридан-тўғри ўтказилади.

Кашпировскийнинг сўнгги сеанси: машҳур «телетабиб» 87 ёшида оламдан ўтди

Кашпировскийнинг сўнгги сеанси: машҳур «телетабиб» 87 ёшида оламдан ўтди

У сувни «зарядлаш», томошабинларга турли «установка»лар бериш ва гипноз сеанслари ўтказиши билан танилган.

Каспийдаги фожиа: Тоқаев уч нафар юқори лавозимли ҳарбийни ишдан бўшатди

Каспийдаги фожиа: Тоқаев уч нафар юқори лавозимли ҳарбийни ишдан бўшатди

Улар орасида Қозоғистон ҳарбий-денгиз кучлари бош қўмондони ҳам бор.

Ўзбекистон жиноятчилик рейтингида нечанчи ўринни эгаллади? | Zamon.uz