Ўзбекистон

Ўзбекистонда дизайн ва мода халқаро университети очилади

Бу бўйича Президент қарори лойиҳаси эълон қилинди.

Ўзбекистонда дизайн ва мода халқаро университети очилади

 

Ўзбекистонда 2022/2023 ўқув йилидан бошлаб Тошкент дизайн ва мода халқаро университети очилади. Бу бўйича Президент қарори норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталида эълон қилинди. 

 

Қарорга кўра, Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институтининг “Енгил саноат буюмлари конструкциясини ишлаш ва технологияси (тикув буюмлари технологияси)”, “Дизайн” йўналишидаги бакалавриат таълим йўналишлари ва магистратура мутахассисликлари ҳамда Париж халқаро мода университети билан қўшма факултет негизида Тошкент дизайн ва мода халқаро университети (кейинги ўринларда – Университет) ташкил этилади. 

 

Янги олийгоҳ республикада дизайн, тўқимачилик, ахборот технологиялари, тармоқлар иқтисодиёти, маркетинг ва бошқа талаб юқори бўлган таълим йўналишлари бўйича юқори малакали мутахассис сифатида асосан хотин-қизларни тайёрлаш ҳамда таълим сифатини яхшилаш, шунингдек, замонавий кадрларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш тизимини такомиллаштириш, соҳага доир илғор хорижий тажрибаларни жорий этиш ва таълим жараёнини ишлаб чиқариш билан интеграсиясини жадаллаштириш мақсадида очилмоқда. 

 

Университетда таълим жараёнлари Париж халқаро мода университети (Франция), Марказий Ланкшир университети (Буюк Британия), Корея политехника университети (Жанубий Корея), Европа дизайн институти (Италия) ва бошқа нуфузли хорижий олий таълим муассасалари билан халқаро стандартлар асосида олиб борилади.

 

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева замонавий ва яшил шаҳарларни барпо этишда янги авлод архитекторлари, лойиҳачилари ва муҳандисларини тайёрлаш муҳимлигини таъкидлади.

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев нефть ва газ тармоғидаги йирик лойиҳалар билан танишди.

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Санитария-гигиена шохобчалари соддалаштирилган тартибда давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилади.

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

У фирибгарлик ва товламачилик моддалари бўйича айбдор деб топилган.

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Уларнинг тадқиқотлари ёрдамида ёруғлик орқали нерв ҳужайраларини аниқ фаоллаштириш ёки фаолсизлантириш имкониятига эришилди.

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Таълим ўзбек, хитой ёки инглиз тилларида кундузги ва муқобил шаклларда олиб борилади.

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Миллий терма жамоа 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза медали билан Хитой, Япония, Жанубий Корея ва Ҳиндистондан кейин бешинчи ўринни эгаллаганди.

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Бунга айрим ўзбекистонликларнинг мамлакат ҳудудида вояга етмаганларга қарши содир этган жиноятлари сабаб бўлган.