Тошкентда Суриядаги террористларга қўшилмоқчи бўлган 8 киши ушланди
Улар жангарилар фаолиятини қўллаб-қувватлаб келган.

Тошкент вилоятида “Катибатул тавхид вал Жиҳод” террористик ташкилотнинг 8 нафар аъзоси қўлга олинди, дея хабар бермоқда вилоят ИИББ ахборот хизмати.
Қайд этилишича, вилоятнинг Тошкент туманида ўтказилган навбатдаги назорат тадбирлари давомида “Катибатул тавхид вал Жиҳод” террористик ташкилотнинг ғоявий таъсирига тушиб, уларнинг фаолиятини қўллаб-қувватлаб келган 8 нафар аъзоси қўлга олинган.
Улар 22–25 ёшдаги шахслар бўлиб, ўзаро келишган ҳолда келгусида Сурия давлатига бориб, “Катибатул тавхид вал Жиҳод” террористик ташкилоти жангарилари сафига қўшилишни режа қилганлар.
Ҳозирда ҳолат юзасидан қўшимча суруштирув, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.








