Зеленский соғлиғи ҳақидаги гап-сўзларга ойдинлик киритди
Аввалроқ унинг реанимацияда экани тўғрисида хабарлар тарқалганди.

Президент Владимир Зеленский ўзининг соғлиғи оғир эканлиги ҳақидаги сохта маълумотни рад этди. Бу ҳақда “Корреспондент” нашри хабар берди.
Украина раҳбарининг сўзларига кўра, бу каби сохта ахборотлар Россия томонидан уюштирилган ва хакерлик ҳужуми натижасида радиостансиялар орқали тарқатилган.
Давлат раҳбари ўзини кабинетда ҳар қачонгидан ҳам яхши ҳис қилаётганини таъкидлаб ўтган.








