Ўзбекистон

30 йилга етарли сув захирасини яратиш зарур—Шавкат Мирзиёев

Президент ичимлик суви бўйича лойиҳалар тақдимоти билан танишди.

30 йилга етарли сув захирасини яратиш зарур—Шавкат Мирзиёев

 

Президент Шавкат Мирзиёев 22 июль куни Сурхондарё, Наманган ва Тошкент вилоятларида ичимлик суви таъминотини яхшилашга қаратилган лойиҳалар тақдимоти билан танишди.


Ичимлик суви аҳоли саломатлиги, ҳаёт сифатини таъминлашда муҳим манба. Шу боис бу масалага алоҳида эътибор қаратилиб, манзилли лойиҳалар амалга оширилмоқда. Хусусан, 2017-2022 йилларда 12 триллион сўм эвазига 25 минг 300 километрдан ортиқ тармоқлар, 1 минг 800 дан зиёд сув иншоотлари қурилган ва қайта тикланган. Натижада 6 миллион 500 минг аҳоли илк бор марказлашган ичимлик сувидан баҳраманд бўлган, 4 миллиондан зиёд инсоннинг сув таъминоти яхшиланган. Умуман, бугунги кунда аҳолининг марказлашган ичимлик суви билан таъминланганлик даражаси 70 фоизни ташкил этмоқда.


2022-2026 йилларга мўлжалланган Тараққиёт стратегиясида марказлашган ичимлик суви қамровини 87 фоизга етказиш, 155 та туман марказларида оқова сув тизимини янгилаш мақсади белгиланган. Сурхондарё, Наманган ва Тошкент вилоятларида режалаштирилган лойиҳалар шунинг бир қисмидир.


Давлат раҳбари айнан шу ҳудудларга алоҳида эътибор қаратгани бежиз эмас. Сабаби Чуст, Поп, Наманган ва Музработда ичимлик суви таъминоти 50 фоиз бўлиб, аҳволи қолган туманларга нисбатан оғир. Мавжуд тармоқлар ҳам эскирган. Сув қаттиқлиги 1,5 баравар ошгани учун ошқозон-ичак ва урология касалликлари кўпайган.


Янгийўл, Ангрен, Чирчиқ, Олмалиқ ва Бекобод шаҳарларида оқова сув қамрови 60 фоизга ҳам бормайди. Бу кўрсаткич Чуст ва Чиноз туманларида 3 фоиз бўлса, Мингбулоқда умуман йўқ. Охирги йилларда ушбу туман ва шаҳарларда кўплаб уй-жойлар қурилиб, аҳоли сони яна ўсган.


Тақдимотда мутасаддилар мазкур учта лойиҳа бўйича ахборот берди. Бу лойиҳалар Сурхондарёнинг Музработ тумани, Наманганнинг 4 та тумани, Тошкент вилоятининг 7 та шаҳар ва туманида амалга оширилади. Улар доирасида 660 километр ичимлик ва оқова сув тармоғи, 4 та сув олиш, 7 та сув тозалаш, 12 та оқова сув станцияси барпо этилади. Жами 1 миллион 200 минг нафар аҳоли эҳтиёжини қамраб олади. Жумладан, 590 минг нафар аҳоли илк бора ичимлик ва оқова сув хизмати билан таъминланиб, 595 минг нафарининг сув шароити яхшиланади.


Лойиҳаларнинг техник-иқтисодий жиҳатлари муҳокама қилинар экан, Президент “улар учун сув манбаи етарлими” дея савол қўйди. Лойиҳалар доирасида камида 30 йилга етарли сув захирасини яратиш зарурлигини таъкидлади.


Қурилиш таннархини арзонлаштириш бўйича тавсиялар берилди. Жумладан, харидларни 80 фоиз маҳаллийлаштириб, 10 фоиз иқтисод қилиш мумкинлиги айтилди.


Яна бир муҳим масала – сарфланган маблағларнинг қайтимини таъминлаш. Чунки кўп жойларда ичимлик суви учун тўлов тушуми тўлиқ эмас. Наманган, Сурхондарё ва Тошкент вилоятида дебитор қарздорлик 210 миллиард сўмга етган.


Шу боис энергия тежамкор ускуналардан фойдаланиб, сув етказиб бериш харажатларини қисқартириш, йўқотишларни камайтириш вазифаси қўйилди. Барча жараёнларни рақамлаштириш, маҳаллабай ишлаб, тўловни таъминлаш муҳимлиги қайд этилди.

 

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева замонавий ва яшил шаҳарларни барпо этишда янги авлод архитекторлари, лойиҳачилари ва муҳандисларини тайёрлаш муҳимлигини таъкидлади.

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев нефть ва газ тармоғидаги йирик лойиҳалар билан танишди.

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Санитария-гигиена шохобчалари соддалаштирилган тартибда давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилади.

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

У фирибгарлик ва товламачилик моддалари бўйича айбдор деб топилган.

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Уларнинг тадқиқотлари ёрдамида ёруғлик орқали нерв ҳужайраларини аниқ фаоллаштириш ёки фаолсизлантириш имкониятига эришилди.

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Таълим ўзбек, хитой ёки инглиз тилларида кундузги ва муқобил шаклларда олиб борилади.

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Миллий терма жамоа 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза медали билан Хитой, Япония, Жанубий Корея ва Ҳиндистондан кейин бешинчи ўринни эгаллаганди.

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Бунга айрим ўзбекистонликларнинг мамлакат ҳудудида вояга етмаганларга қарши содир этган жиноятлари сабаб бўлган.

30 йилга етарли сув захирасини яратиш зарур—Шавкат Мирзиёев | Zamon.uz