Яккабоғлик эркак “шишадош” дўстини пичоқлаб ташлади
Ҳодиса жорий йилнинг 18 июль куни содир бўлган.

Қашқадарё вилоятининг Яккабоғ туманида 18 июль куни пичоқбозлик содир бўлди. Бу ҳақда “Nasafnews” нашри хабар бермоқда.
Маълум қилинишича, Яккабоғ тумани “Обод” МФЙда яшовчи фуқаролар М. Ж. ва Й. Н. бирга спиртли ичимлик истеъмол қилиб, маст бўлиб қолгач, ўртада жанжал юзага келган. Шу куни соат тахминан 21:00 ларда Й. Н. уйига келиб, ошхона пичоғини олиб, алам устида маҳалладоши М. Ж.нинг уйига боради. Ҳовлида юрган М. Ж. ҳеч нарсадан бехабар унга пешвоз чиққанда Й.Н. унинг танасининг дуч келган жойига бир неча марта пичоқ уради.4
Ҳолат юзасидан Яккабоғ туман прокуратураси томонидан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Қашқадарё вилояти ИИБ маълумотида айтилишича, бу фуқаролар ҳеч қаерда ишламайди ва бекорчиликдан спиртли ичимликка муккасидан кетганлиги аниқланган.








