Абдуҳакимов: Маданий меросни асраш ҳукумат фаолиятининг устувор вазифаларидан бирига айланди
Самарқандда “Ўзбекистон маданий мероси – янги Ренессанс пойдевори” VI Халқаро Конгресси бўлиб ўтмоқда.

Бугун Ўзбекистон туризм ва маданий мерос вазири Азиз Абдуҳакимов конгресс йиғилишида чиқиш қилди.
Вазир ушбу халқаро анжуманнинг Янги Ўзбекистонда санъат, маданият ва маданий мерос соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотларга яна бир мисол бўлишини қайд этган.
“Ўзбекистон маданий меросини сақлаш ва бутун дунёга тарғиб қилиш мамлакат стратегик йўналишлари марказига чиқди...Музейлар, археологик тадқиқотлар ва ёдгорликларнинг аҳамиятини оширишга қаратилган комплекс дастурлар натижасида ушбу йўналиш ҳукумат кун тартибидаги энг устувор масалалардан бирига айланди”, – деди Абдуҳакимов.
Маълумот ўрнида: Конгресс ишида 35 давлатдан келган 250 шарқшунос-мутахассислар, 33 машҳур хориж музейлари директорлари ва 6 халқаро ташкилот вакиллари иштирок этмоқда. Унда “Ўзбекистон маданий мероси дунё тўпламлари” лойиҳасининг навбатдаги 10 томлик китоблари таништируви бўлиб ўтади.







