АҚШда маймунчечак болаларда аниқланди
Шунингдек, америкалик эркак бир вақтнинг ўзида маймунчечак ва коронавирус юқтирган.

АҚШда болалар ўртасида маймунчечакнинг иккита ҳолати аниқланди, дея хаба бермоқда “The Washington Post” нашри.
Қайд этилишича, беморлардан бири ҳали 1 ёшга тўлмаган чақалоқ. Ҳозирда уларнинг аҳволи яхши. Катта эҳтимол билан болалар инфекцияни уйда юқтирган.
Аввалроқ америкалик эркак бир вақтнинг ўзида COVID-19 ва маймунчечакни юқтиргани хабар қилинган эди.
ЖССТ маълумотларига кўра, ҳозиргача 70 дан ортиқ мамлакатларда 14 000 га яқин маймунчечак ҳолати қайд этилган.








