COVID-19 Байденнинг иштаҳасига таъсир кўрсатмади
Оқ уй раҳбари касалликдан тез тузалмоқда.

Коронавирус АҚШ президенти Жо Байденнинг иш қобилияти ва иштаҳасига таъсир қилмади, деди Оқ уйнинг координатори Ашиш Жа жума куни бўлиб ўтган брифингда.
Икки марта эмланган ва кучайтиривчи дозани ҳам олган 79 ёшли Байденда коронавирус пайшанба куни аниқланганди. Қўшма Штатлар президенти ўзини изоляция қилган ва ишлашда давом этмоқда.
Оқ уй матбуот котибига кўра, карантиндаги Байден кунига 8 соат ишлашда давом этади ва кечаси 8 соат ухлайди. Жума куни бошида Байденнинг шифокори ҳам президентнинг аҳволи яхшиланаётганини айтди.








